"Барса" "Реал"ни "Бернабеу"да ер тишлатди

CHERY AUTO

Ла Лига 29-туридан ўрин олган "Реал" - "Барселона" учрашуви бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Каталонияликлар сафида Обамеянг дубль қайд этган бўлса, Араухо ҳамда Торрес ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. 

Шу тариқа, "кўк-анорранглилар" ҳисобидаги очколари сонини 54 тага етказиб олган ҳолда, Ла Лига турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. 66 очкоси ўзгармай қолган "Реал" ҳамон пешқадам ҳисобланади. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!