“Барса” Роналдунинг юртига футболчи жўнатди

“Барселона” расмий сайти франциялик ҳимоячи Жан-Клер Тодибо “Бенфика”га кўчиб ўтганини эълон қилди.  

Португалияликлар 20 ёшли футболчини икки йилга ижарага олди. Унга кўра, Лиссабон шаҳри жамоаси 2 миллион евро миқдорида ижара пули тўлайди ва кейинчалик Тодибони 20 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Тодибо “Барселона”га 2019 йилнинг январида 1 миллион евро эвазига “Тулуза”дан кўчиб ўтган эди. Ёш футболчига асосий таркибга кириш учун имкон берилмади. У ўтган мавсумни Бундеслигада ўтказиб, “Шальке” шарафини ҳимоя қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)