“Барса”: Шу ўйинчи керак бўлса 50 миллион сананг!

El Nacional нашрининг хабар беришича, “Барселона” қатор клублар эътиборида турган нидерланлиялик ярим ҳимоячи Френки Де Йонгни сотишга таёр ва бу ўйинчисининг трансфер суммасини 50 миллион евро қилиб белгилади.

Маҳоратли плеймейкерга асосий давогар ҳисобланган “Челси” унинг трансферини сўраб, каталонияликларга мурожаат қилган. Бироқ “Барса” раҳбарияти “аристократлар”нинг 40 миллион евролик таклифига кўнмади.

Френки де Йонгнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача давом этади. Хави Эрнандес аввалги бош мураббий Рональд Куман катта ишонч билдирган нидерландиялик футболчиларга суянмаслигини маълум қилган.

Шу боис, катта умидлар билан “Барселона”га келган Френки ҳам имкон қадар тезроқ ўзига бошқа жамоа топиши керак бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
O‘tkirxoja Axmedov
23/01/2022 12:58
Xavi yaxshi uyinchi bu qadriga yeet buni