“Барса” “Сити” ва “Интер” кўндиролмаган футболчини нишонга олди

Каталонияликдар раҳбарияти Аргентинанинг “Велес Сарсфилд” жамоасига 19 ёшли иқтидор эгаси Тьяго Альмаде бўйича сўров юборди. Бу ҳақда собиқ дарвозабон ва айни пайтда “Велес” менежери бўлиб ишлаётган Пабло Кавальеро хабар берди.

- “Барселона” 19 ёшли футболчи ҳақида маълумот сўради. Агар яхши таклиф бўлса биз уни кўриб чиқишга тайёрмиз, - деди Кавальеро.

Жорий мавсумда 25 та учрашувда 5 та гол урган футболчи учун “Манчестер Сити” ва “Интер” ҳам курашмоқда. Ҳозирча, улар ярим ҳимоячини ўз сафига кўчиб ўтишга кўндира олгани йўқ.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!