“Барса” содиқ футболчисидан айрилди

Клуб раҳбариятининг маошларни кесиш сиёсатига биринчилардан бўлиб розилик берган Клеман Лангле жароҳат туфайли жамоасига ёрдам бера олмайдиган бўлди.

Маълумотларга қараганда, франциялик ҳимоячи “Осасуна”га қарши учрашувда тўпиғидан жароҳат олган. Энди футболчи чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилади ва жароҳат даражаси аниқланади.

Ҳозирча, “Барселона” таркибида битта марказий ҳимоячи – 21 ёшли Оскар Мингес қолди. Унинг тажрибали жамоадошлари Жерар Пике, Самюэль Умтити ва Рональд Араухо ҳам Лангле каби жароҳат туфайли сафдан чиққан.

Мингеснинг ўзи иккинчи таркиб футболчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!