“Барса” тарбиялаган футболчи “Реал”да ўйнашни орзу қиляпти

“Барселона”нинг энг иқтидорли тарбияланувчиларидан ҳисобланган Карлес Аленьянинг каталонияликлар сафида ишлари юришмаган.

Бир неча позицияда ўйнай оладиган футболчининг трансфер суммаси бир пайтлар 30 миллион еврогача кўтарилган эди. Бироқ вақт ўтиши билан “Барса” асосий таркибига кира олмаган Аленья аввалига “Бетис”да ижара асосида ўйнади.

Каталонияликлар 2021 йили уни “Хетафе”га 5 миллион еврога сотиб юборди.

26 ёшли Карлес Аленья “Барса”нинг ашаддий рақиби “Реал”да ўйнаш варианти чиқса, уни рад этмаслигини билдирди.

- Мен умрим охиригача “Барселона” мухлиси бўлиб қоламан. Лекин “Реал” катта клуб ва мен ҳеч қачон уларга рад жавобини бермайман. Мен ана шундай катта клубда ўйнашни истайман, - деди Карлес Аленья.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!