“Барса” тарбиялаган футболчини “Реал”дан бошпана сўради

Германия Бундеслигасида “Лейпциг” шарафини ҳимоя қилаётган испаниялик ярим ҳимоячи Даниэль Ольмо мавсум якуланиши билан эркин агентга айланади ва ўзига бошқа жамоа топишига тўғри келади.

Шу боис, футболчининг агентлари унинг хизматини “Реал”га таклиф қилди. Бу ҳақда El Nacional нашри маълумот тарқатди.

Ольмо 2007-2014 йиллар давомида “Барселона” тизимида тарбияланган. Кейинчалик асосий жамоа сафига қўшила олмади ва Загребнинг “Динамо” клубига ўтиб кетди. 2020 йилнинг бошида “Лейпциг” уни 29 миллион евро эвазига сотиб олганди.

Ольмо жорий мавсумда 14 та учрашувда учта гол ва тўртта ассист қайд этди. Бу натижа унинг Испания терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатига боришини таъминлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!