“Барса” тарихий рекорд ўрнатди. Бунақаси аввал бўлмаган!

“Барселона” Испания чемпионатининг навбатдаги турида “Валенсия” устидан ғалаба қозонди. Каталонияликларга минимал ҳисобда ғалаба келтирган ягона гол ўйин якунланиши арафасида Роберт Левандовски томонидан киритилди.

Бу учрашувдан кейин “Барселона” Испания чемпионатлари тарихида дастлабки 12 та учрашувдан ўнтасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган жамоага айланди.

Жорий мавсумда Марк-Андре тер Штеген дарвозасига фақатгина икки “Реал Сосьедад” ва “Реал Мадрид” йўл топа олган холос.

Ички чемпионатда чемпионликка даъвогарлик қилаётган каталонияликлар Европа Чемпионлар лигасида муваффақиятсиз қатнашиб, мусобақанинг кейинги босқичига чиқа олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!