“Барса” тўрт футболчини ҳеч кимга бермайди
“Барселона” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида жамоа таркибини жиддий ўзгартиришни режалаштирмоқда.
Маошлар фондини қисқартириш учун бир неча футболчиларни сотиб юбормоқчи. Жамоа бош мураббийи Хави Эрнандес ҳар қандай таклифга қарамай, Каталонияда қоладиган тўрт футболчи номини белгилаб берди.
Унга кўра, клуб раҳбарияти ярим ҳимоячилардан Френки де Йонг, Гави, Педри ҳамда ҳимоячи Рональд Араухо бўйича ҳеч қандай таклифни кўриб чиқмайди.
Манбанинг таъкидлашича, қолган бирорта ўйинчининг жойи кафолатланмаган ва яхши таклиф келиб тушган тақдирда улар сотиб юборилади.
Фикрлар