“Барса” трансфер бозорини "ёндирмоқчи"

“Барселона” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида янги футболчиларни олиш учун 700 миллион евро харажат қилади, деб хабар тарқатди ESPN нашри.

Каталония клуби бу суммани Ла Лигадан телетрансляциялар ҳуқуқи учун олинадиган маблағдан қоплашни мўлжаллаган. Уларнинг режасига трансляция ҳуқуқининг25 фоизини сотиш, клубга 500 миллион евро олиб келади.

Қолган 200 миллион еврони клуб мутахассислари лицензиялаш ва мерчендайзинг соҳадаги улушларнинг 49,9 фоизини сотиш орқали қопламоқчи.

Бу режани амалга ошириш учун клуб аъзолари розилик бериши керак. Шу боис раҳбарият 16 июнь куни навбатдан ташқари йиғилиш ўтказиб, овоз бериш жараёни ташкил қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!