“Барса” устози “Бавария”даги шогирдини қутқаряпти

“Бавария” раҳбарияти ёзги трансферлар даврида франциялик ҳужумкор футболчи Кингсли Коман билан хайрлашишга қарор қилган.

28 ёшли қанот ҳужумчисига бирорта жамоадан таклиф тушгани йўқ.

Испан матбуотининг ёзишича, “Барселона” бош мураббийи  Ханс-Дитер Флик Команга иш таклиф қилишга тайёр. Флик Кингслининг имкониятларини яхши билади. Франциялик ўйинчи немис мутахассиси қўл остида “Бақария” сафида 2020 йилги Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Коман ПСЖ тарбияланувчиси ҳисобланади. Париж клубининг асосий жамоасидан жой ололмаганидан кейин Коман 2014 йили “Ювентус”га кўчиб ўтганди.  

“Бавария” 2015 йилда бу ўйинчини ўз сафига қўшиб олди. Коман орада бир мавсум “Ювентус”да ижарада ҳам ўйнаб келди. Энди мюнхенликлар франциялик ҳужумкор футболчи билан хайрлашишни истаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!