“Барса” ва “Интер” тўрт футболчи бўйича музокара қилди
“Барселона” ва “Интер” ёзда катта трансферларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Ҳар икки клуб раҳбарияти ўзаро учрашув ўтказиб, жами тўрт нафар футболчи трансфери бўйича маслаҳатлашиб олди.
Sport нашрининг маълум қилишича, учрашувда ярим ҳимоячи Франк Кессье, ҳимоячилар Жорди Альба ва Самуэль Умтитининг “Жузеппе Меацца”га кўчиб ўтиши бўйича музокара олиб борилган.
Бу ўйинчилар “Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандеснинг келажакдаги режаларига киритилмаган.
Ўз навбатида, “Интер” мутасаддилари Каталонияга Марсело Брозовични жўнатиши керак бўлади. Миланликлар бош мураббийи Симоне Индзаги ҳам келажакда бу футболчи хизматларидан фойдаланмоқчи эмас.
Фикрлар