"Барса" ва "Реал" президентлари Мадридда муҳим масалани муҳокама қилади

16 декабрь, жума куни Мадридда "Барселона" ва "Реал" президентлари учрашади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, Флорентино Перес ва Жоан Лапорта пойтахтда ташкил этиладиган нонушта пайтида барбод бўлган Суперлига лойиҳасининг келажаги ҳақида гаплашишади. Унда “Ювентус”нинг собиқ президенти Андреа Анелли ҳам иштирок этади.

Ушбу учрашувда Суперлига бош директори Бернд Рейхарт ва УЕФА ҳамда ФИФАга қарши ишни олиб бораётган Klifford Chance адвокатлик фирмаси вакили Луис Алонсо маъруза қилиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!