“Барса” ва “Реал” трансфернинг “катта балоси”дан қутилиб қолди
Испания чемпионатида “Бетис” сафида порлаган Гвидо Родригес кўплаб гранд клублар эътиборини қозонган эди.
Хусусан, “Реал” ва “Барселона” ҳам бу футболчи учун курашган, лекин уни қўлга кирита олмаган эди. Гвидо фаолиятини Англия Премьер-лигасининг “Вест Хэм” жамоасига ўтишни маъқул кўрганди.
Хулен Лопетеги таклифи билан Лондонга йўл олган Родригес Премьер-лигага мослаша олмади. Бу лиганинг юқори жисмоний талаблари, рақобатнинг кучлилиги Гвидонинг ўйинига салбий таъсир кўрсатди. Ҳозир бу футболчи танқидлар остида қолиб кетган.
Умуман олганда, “Вест Хэм” бир неча омадсиз трансферларга қўл ургани маълум бўлди. Бошқа клубларда зўр ўйнаб, бу жамоага келган Макс Килман, Никлас Фюллкруг ва Крисенсио Саммервилл каби ўйинчилар ҳам Гвидо Родригес сингари Англия футболи олдида заифлик қилди.
Испаниялик экспертлар “Барселона” ва “Реал” ўз вақтида Гвидо Родригесни олишни уддалай олмай, катта бош оғриғидан қутилиб қолганини таъкидламоқда.
Фикрлар