“Барса” ва “Юве” яна бир супер рокировкага тайёрланмоқда

Ёзги трансферлар мавсумида “Барселона” ва “Ювентус” ўзаро футболчи алмашган эди. Каталонияликлар сафида ўйнаган бразилиялик ярим ҳимоячи Артур Рамос Туринга кўчиб ўтган, “Юве”нинг босниялик плеймейкери Миралем Пьянич эса ўзи орзу қилганидек Мессининг жамоадошига айланган эди.

Энди туринликлар Ла Лига грандига иккинчи рокировкани таклиф қилмоқда. Унга кўра, “Барселона”нинг франциялик ҳужумкор футболчиси Усмон Дембеле Туринга келиши лозим. “Ювентус” бу ўйинчи учун Дуглас Костани беради ва камига қўшимча маблағ ҳам тўлайди.

Ҳар икки жамоада бу футболчилар бўйича бошқа клублардан ҳам таклифлар бор. Хусусан, “Манчестер Юнайтед” Дуглас Костага ҳам, Усмон Дембелега ҳам кўз тикмоқда. Франциялик футболчи “Ливерпуль”ни ҳам қизиқтириб қўйганини таъкидлаш жоиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!