“Барса” хўжайини Левандовскига шарт қўйди

“Барселона” президенти Жоан Лапорта клубнинг Роберт Левандовски бўйича қарорини маълум қилди. Унга кўра, каталонияликлар 36 ёшли ўйинчи билан шартномани узайтиришга тайёр.

- Биз Роберт Левандовски билан амалдаги шартномани автоматик тарзда узайтирамиз. Бунинг учун польшалик тўпурар мавсумнинг 50 фоиз ўйинида иштирок этса бўлди. Бу банд унинг шартномасига киритилган, - деди Жоан Лапорта.

36 ёшли Левандовски “Барселона”га 2022 йилнинг ёзида трансфер қилинган. Тўпурар учун каталонияликлар “Бавария”га 45 миллион евро бадал пули тўлаган.

Польшалик ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар давом этади. Шунга қарамай, “Барселона” яқин келажакда унинг ўрнини босиши мумкин бўлган ҳужумчи қидираётгани ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!