"Барса" яна бир ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи, аммо муаммо пайдо бўлди

"Вильярреал" Хуан Фойтнинг нархини маълум қилди. 

 Ўнг ва марказий ҳимояда ҳаракат қила оладиган 24 ёшли аргентиналк футболчининг агенти "Барселона" вакиллари билан учрашди. Каталонияликлар ҳали Фойт учун расмий таклиф билан чиқмагн. 

"Сариқ сув ости кемаси" уни жамоада асосий футболчи деб ҳисоблайди ва уни жорий ёзги трансферлар ойнасида сотиш ниятида эмас. 

"Вильярреал" уни фақатгина шартномада кўрсатилган товон пули (42 миллион евро) тўланган тақдирда сотишга рози бўлган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!