“Барса” январда “бомба” трансферни амалга оширади

  • 17 декабрь, 2024, 08:21
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бу йил гол уриш бўйича швециялик ҳужумчи Виктор Дьёкерешга етадигани топилмаяпти. “Спортинг” форварди 2024 йил ҳисобидан 60 дан ортиқ гол муаллифи бўлди.

Tecno

Европа футболида шов-шув кўтарган ҳужумчининг харидорлари кўпайиб бормоқда. Буни инобатга олган “Барселона” раҳбарияти тўпурарни январь ойидаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Каталонияликлар анчадан бери 37 ёшли Роберт Левандовскига  муносиб ўринбосар қидиряпти.

Экспертларнинг таъкидлашича, зарбалар аниқлиги ва гол сезиш қобилияти Виктор Дьёкерешнинг энг кучли хусусияти ҳисобланади. Бу швед футболчиси шу фазилатлари эвазига мунтазам тўп киритиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!