“Барса” ярим ҳимоячисига А сериянинг 4 клуби даъвогар

  • 1 август, 2022, 13:55
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич тез орада Каталония клубини тарк этиши мумкин. Олдинроқ жамоа раҳбарияти футболчи билан хайрлашишга қарор қилганди. Боиси, “кўк-анорранглилар” ёзда таркибини кучайтирди ва босниялик футболчи асосий таркибдан жой олиши сўроқ остида қолмоқда.

Tecno

“Fichajes” нашри хабарига кўра, футболчига "Ювентус", "Милан", "Наполи" ва "Фиорентина" қизиқиш билдирмоқда.

Пьянич ўтган мавсумни "Бешиктош"да ўтказган. У Туркия чемпионати доирасидаги 26 ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатма амалга оширган.

Унинг "Барселона" билан шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар амал қилади. “Transfermarkt” портали ярим ҳимоячини 11,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!