
"Барса" ярим ҳимоячисига АПЛнинг икки клубидан таклиф бўлмоқда!
"Барселона" ярим ҳимоячси Марк Касадога АПЛ клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақида "Marca" нашри хабар берди.
Манбага кўра, испаниялик футболчига бирданига Премьер-лиганинг икки номдор жамоаси - "Вест Хэм" ҳамда "Вулверхэмптон" клублари қизиқиш билдирган. Инглиз клублари каталонияликлар билан 21 ёшли футболчи бўйича расмий таклиф билан чиқиши мумкин. "Кўк-анорранглилар" раҳбарияти эса ярим ҳимоячини 30 миллион евро эвазига сотиб юборишга тайёр, бироқ Касадонинг ўзи "Барселона"да қолмоқчи.
Маълумот учун, Марк Касадо Каталония клубида ўтган мавсум 36 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 6 та голли узатмани амалга оширган. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар белгиланган.
Комментарии