"Барса" йўқотишга учраган пайтда "Реал"да хушхабар

Киллиан Мбаппе FIFA қитъалараро кубоги финалида иштирок этиш учун рухсат олди. 

"Marca" хабарига кўра, "Реал" ҳужумчиси Чемпионлар лигаси 6-тури доирасида "Аталанта"га (3:2) қарши ўйинда олган жароҳатидан фориғ бўлди. Бугун Мбаппе шифокорлар ва мураббийлар штаби билан "Пачука" билан ўйинда майдонга тушиш ёки тушмаслигини муҳокама қилди. 

Қайд этилишича, Килиан асосий таркибда майдонга тушиши ҳам мумкин. Анчелотти ва унинг ёрдамчилари машғулот натижаларига кўра, бир қарорга келишади. 

Аввалроқ, сайтимизда Ламин Ямалнинг жароҳати ҳақида хабар бергандик. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!