"Барса" ёш юлдузидан айрилиши мумкин
"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Todofichajes.com" нашри хабар бермоқда.
Уругвайлик футболчи Каталония жамоаси таклиф қилган шартлар асосида ҳамкорликни давом эттирмоқчи эмас. Рональд ўзини йилига 5-6 миллион евро олишга лойиқ деб ҳисобламоқда.
Айни вақтда томонлар музокараларни давом эттиряпти. Қайд этиш лозим, 23 ёшли фулбекнинг "Барса" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Араухога "Манчестер Юнайтед", ПСЖ ва "Челси" каби клублар қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиқаётганди.

Фикрлар