"Барса" ёзда Рокени ижарага бериб юборишга тайёр!

"Барселона" клуби ёзда ҳужумчи Витор Рокени ижарага бериб юбормоқчи. "Sport" нашрининг маълум қилишича, клуб уни тажриба тўплаши керак, деб ҳисоблайди. 

Ҳозирда унга Ла Лиганинг бир қатор клубларидан ва АПЛ жамоаларидан ижарага олиш бўйича таклифлар борлиги айтилмоқда. Бироқ Виторнинг ўзи жамоа сафида асосий таркиб учун курашиш ниятида. 

Маълумот ўрнида, Роке жорий мавсум барча мусобақалар доирасидаги 13 баҳсда 2 гол уришга муваффақ бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!