“Барса” юлдузи чемпион жамоага ўтмоқчи

  • 18 сентябрь, 06:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” марказий ҳимоячиси Рональд Араухо мавсумнинг иккинчи ярмидан Англия Премьер-лигаси кўчиб ўтиб, “Ливерпуль” сафига қўшиб ўтиши кутилмоқда.

Tecno

Уругвайлик футболчининг Каталония клубидан кетиши ҳақидаги гап-сўзлар анчадан бери бор. Шунга қарамай, Араухо ёзда бирор клубга ўтмади. Биров бу мавзу ҳали ёпилгани йўқ.

 Transfer News Live ва Fichajes каби манбаларнинг ёзишича, “Ливерпуль” қишки трансферлар даврида Араухо учун “Барселона”га 50 миллион евро таклиф қилишга тайёргарлик кўряпти.

Каталонияликлар ҳам 26 ёшли ҳимоячини қўйиб юборишга қарши эмас.

Transfermarkt портали экспертлари Рональд Араухони 35 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!