“Барса” юлдузи “Манчестер Юнайтед” таклифига жавоб қайтарди
“Барселона” плеймейкери Френки де Йонг бир неча йилдан бери “Манчестер Юнайтед”нинг нишонида турибди.
Каталонияликлар 2019 йили 75 миллион еврога трансфер қилинган нидерландиялик футболчи 2022 йилнинг ёзида “Манчестер Юнайтед”га сотиб юбормоқчи бўлганди. Бироқ сўнгги паллада ўйинчининг ўзи Англияга боришдан бош тортди.
Манчестерликлар ҳамон Френкини олиш фикридан қайтгани йўқ. Де Йонгнинг ҳам қарашлари секин-аста ўзгаряпти.
Нидерландия журналистларига берган интервьюсида Френки де Йонг бошқа чемпионатга ўтиши мумкинлигини айтди.
- Мени “Барселона”да ҳамма нарса қониқтиради. Ўзимни бу ерда жуда яхши ҳис қиляпман. Ўзим ўйнашни орзу қилган жамоадаман. Янги чемпионатга кўчиб ўтаманми? Шундай бўлиши ҳам мумкин, - деди Френки де Йонг.
Фикрлар