“Барса” юлдузи “Манчестер Юнайтед”ни кўзламоқда
“Барселона” плеймейкери Френки де Йонг ўтган йили “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтишдан бош тортган эди.
Goal нашрининг ёзишича, нидерландиялик футболчи фикрини ўзгартирди. Френки ўз ҳамюрти Жрик тен Хаг жамоани ижобий томонга ўзгартира бошлаганига юксак баҳо бермоқда.
Қолаверса, де Йонг Испания чемпионатида ўзига рақиб бўлган “Реал” футболчиси Каземиро билан “Манчестер Юнайтед”да бирга ўйнашга ҳам қизиқмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, манчестерликларни Френки де Йонгни қўлга киритиш борасидаги имконияти анча ошган ва ёзда бу келишув амалга ошиши мумкин.
Фикрлар