“Барса” юлдузи Осиёга йўл олмоқда, фақат Саудияга эмас!

Ўтган йили ёзда “Манчестер Сити”даги муваффақиятли фаолиятини якунлаб, “Барселона”га ўтган Илкай Гюндоған Каталонияда узоқ ушланиб қолмайдиган кўринади.

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, германиялик футболчи Қатарнинг “Ас-Садд” жамоасига кўчиб ўтиши кутилмоқда.

Манбага кўра, қатарликлар Гюндоғанга жуда манфаатли таклиф берган ва тажрибали ўйинчи бу чорловни ўйлаб кўришга ваъдалашган.

Илкай Гюндоған якунланган мавсумда барча турнирларда 51 маротаба майдонга тушиб, бешта гол ва 14 та ассист муаллифи бўлди.

Тажрибали ўйинчи янги бош мураббий Ханс-Дитер Флик уни қайси позицияда ўйнатиши ва майдондаги вазифалари қандай бўлиши ҳақида хавотир билдириб, бу борада раҳбарият билан гаплашиб олиши кераклигини таъкидлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!