“Барса” юлдузи: “Реал” мени менсимаганди!

  • 26 Mar 09:09
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона”да порлай бошлаган Педри аслида “Реал”да ўйнамоқчи бўлганини тан олди.

Tecno

- Мен у ерга бориб, майдонлар қорлиги учун бир неча кун машғулот ўтказа олмади. Кейин уч кун бир ўзим шуғулландим. Шундан сўнг, “Реал” вакиллари мени машғулотга жалб қилди ва охири менга савиям уларга тўғри келмаслигини айтишди.

Ҳозир мен ўзим истаган жойдаман. Бошида сени менсишмагани ёқмайди, лекин кейинчалик бу кўпроқ меҳнат қилиш учун қўшимча иштиёқ берар экан. Ҳозир ким мени қайтарганини эслай олмайман. Агар уни кўриб қолсам, ҳозир “Барселона”да мазза қилиб ўйнаётганимни юзига айтган бўлардим, - деди Педри.

Педри каталонияликларнинг асосий таркибида 2020 йилдан бери тўп тепмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача амал қилади. Жорий мавсумда истеъдодли ўйинчи барча турнирларда 18 маротаба майдонга тушиб, учта гол ва битта голли пас муаллифи бўлди.

Comments

You must be logged in to commet!