“Барса” юлдузи Роналдунинг олдига кетмоқчи

“Манчестер Юнайтед”га трансфери ўхшамаган “Барселона”нинг ҳужумкор футболчиси Усмон Дембеле “Ювентус” таркибига қўшилишни истамоқда.

Аввалроқ, бош мураббий Рональд Куман Усмонга асосий таркибдан муқим  жой бермаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўйин амалиётисиз қолаётган футболчи Каталониян тарк этишга қарор қилган.

Маълум бўлишича, 23 франциялик футболчи анчадан буён “Ювентус” вакиллари билан бўлажак трансферни муҳокама қилиб юрган экан. Дембеле Криштиану Роналду етакчилигидаги жамоага  жорий мавсум якунланиши билан кўчиб ўтмоқчи. Агар Каталония клуби раҳбарлари уни ёзда қўйиб юбормайдиган бўлса, Дембеле шартномаси тугаганидан сўнг, эркин агент сифатида А Серияга йўл олади.

Дембеленинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига тузилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)