“Барса” юлдузига харидор чиқди
“Ювентус” мавсум якунланиши билан аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала билан хайрлашади. Туринликлар унинг ўрнига “Барселона”дан кетишга тайёрланаётган Мемфис Депайни олиб келмоқчи.
Нидерландиялик ҳужумчи Каталонияга аввалги мураббий Рональд Куман таклифи билан келган. Келаси мавсумда Хави унга ишонч билдирмаслиги мумкин. Шунинг учун Депай жамоасини алмаштирмоқчи. Бу тўпурарга бир неча клублардан таклиф бор.
Депайга “Ювентус”дан ташқари “Милан”, “Рома” ва “Интер” каби қудратли клублар қизиқаётгани ҳақида ҳам хабарлар тарқатилмоқда.
Мемфис чемпионатда 20 та учрашувда майдонга тушиб, ўнта гол ва иккита ассист қайд этди. Унинг амалдаги шартномаси яна бир йил давом этади.
Фикрлар