"Барса" зўр ҳимоячи бўйича музокараларни қайта бошлади
«Лейпциг» жамоасида тўп суриб келаётган ҳимоячи Кастелло Люкеба яна «Барселона» скаутлари эътибор марказида. Бу ҳақда Испания оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, Каталония клуби француз футболчисини сотиб олиш бўйича музокараларни қайта бошлаган. «Лейпциг» ўз навбатида Люкебани 40–50 миллион евро атрофидаги сумма эвазига қўйиб юборишга тайёр экани айтилмоқда.
Кастелло Люкебанинг амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Шу боис «Барселона» раҳбарияти ҳалигача бундай катта маблағни тўлашга арзийдими-йўқми, деган савол устида ўйлаб кўрмоқда.

Фикрлар