“Барса”да иккита катта йўқотиш

  • 12 июля, 2024, 07:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” янги мавсум бошланиши арафасида катта йўқотишга дуч келди. Маълумотларга қараганда, Ханс-Дитер Флик чемпионат старти икки нафар ҳимоячи хизматидан фойдалана олмайди.

Tecno

Уругвай терма жамоаси сафида Америка кубогида иштирок этаётган Рональд Араухо жароҳат олди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, марказий ҳимоячи икки ой атрофида майдонга туша олмайди.

Журналист Хави Мигелнинг маълум қилишича, “Барселона” чемпионатни иқтидорли ҳимоячи Пау Кубарсисиз бошлашга мажбур.

Испания терма жамоаси сафида Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган футболчи бир ойга яқин клуб ихтиёрида бўлмайди.

“Барселона” Ла Лиганинг янги мавсумидаги илк учрашувини 17 август куни сафарда “Валенсия”га қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси Олимпия ўйинларининг гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳда ўйнайди. 24 июлга белгиланган биринчи турда  бу икки терма жамоа футболчилари ўзаро куч синашади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию