“Барса”да Левандовскидан катта маош оладиган футболчи пайдо бўлди

“Барселона”нинг энг машҳур футболчиси сифатида Роберт Левандовски эътироф этилади. “Бавария”дан трансфер қилинган польшалик футболчи энг катта маош олмас экан.

Маълумотларга қараганда, каталонияликлар энг кўп хизмат ҳақини нидерландиялик плеймейкер Френки де Йонгга тўлайди. Бу ўйинчининг ҳар мавсум қўлига тегадиган оклади 18 миллион еврони ташкил қилади.

Тажрибали тўпурар Роберт Левандовски эса, маошлар кўрсаткичи бўйича иккинчи ўринда қайд этилган. Унинг бир йиллик қўлига оладиган маблағи 10 миллион еврога тенг.

Учинчи ўринда “Манчестер Сити”дан эркин агент сифатида келган Илкай Гюндоған кўрсатилган. Турк миллатига мансуб германиялик ўйинчига солиқларни чиқариб ташлаганда 9 миллион евро қолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!