“Барса”да нотинчлик. Бош мураббий Куман янги президент Лапорта билан тортишиб қолди!

“Барселона” бошқарувини қабул қилиб олган Жоан Лапорта янги футболчиларни таклиф қилишни бошлаб юборди. Хусусан, янги раҳбар “Манчестер Сити”нинг 32-ёшли ҳужумчиси Серхио Ауэрога шахсий шартнома бўйича таклиф юборди.

Лапортанинг бу иши жамоа бош мураббийи Рональд Куманга ёқмади. Бу борада нидерландиялик мутахассис ўз ҳамюрти Мемфис Депайни таклиф қилишни режалаштираётган эди.  “Лион”нинг 27 ёшли ҳужумчиси ҳам ёзда эркин агентга айланади.

Хуллас, Рональд Куман Жоан Лапортага Мемфис Депай ёши ўтиб қолаётган Агуэродан фойдалироқ эканини уқтирмоқда. Клуб раҳбари эса, аргентиналик ҳужумчидан жамоа етакчиси Лионель Мессини Каталонияда олиб қолишда фойдаланмоқчи бўлаётганини бош мураббий тушунгиси келмаяпти.

Депай эса, Каталонияга кўчиб ўтиш учун, жамоада энг кам маош оладиган футболчилардан бири бўлишга ҳам рози. Агуэро эса эркин агент сифатида олиб келинишига қарамай, “Барса” танлаши учун бонус беришларини сўраяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар