Бунақаси Шомуродов фаолиятида биринчи марта бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари, 30 ёшли Элдор Шомуродов учун жаҳон чемпионати йилидаги мавсум жуда муваффақиятли келди.

Ўзбек ҳужумчиси Туркия чемпионатининг тўпурари бўлди, унинг 22 та голи “Истанбул Башакшеҳир”га мусобақани бешинчи ўринда якунлаш ва келаси мавсум УЕФА Конференциялар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини берди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор “Рома”да ўйнаган даврда 2022 йили УЕФА томонидан илк маротаба ташкил этилган Конференциялар лигаси ғолибига айланган эди. Энди келаси мавсум яна шу турнирда тўп тепади.

Айни пайтда Туркия футболи экпертлари якунланган мавсум таҳлили билан шуғулланмоқда. Бу гал мутахассислар миллий лигада энг кўп ўйнаган ва майдонда энг узоқ вақт ҳаракат қилган футболчиларни аниқлади.

Унга кўра, “Гёзтепе”нинг тажрибали дарвозабони Матеуш Лис 2025-2026 йилги Суперлига мавсумида энг кўп ўйин вақтига эга футболчига айланди.

29 ёшли посбон 55 очко билан мавсумни 6-ўринда якунлаган Измир жамоасининг энг барқарор футболчиларидан бири бўлди ва чемпионатдаги барча 34 учрашувда майдонга тушди.

Польшалик дарвозабон ушбу ўйинларда 32 та гол ўтказиб юборди, аммо 16 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Тажрибали голкипер 34 учрашувда жами 3060 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, майдонда энг кўп ўйин вақтига эга футболчи бўлди.

Қизиқ факт: “Гёзтепе” чемпионат тўпурари Элдор Шомуродов мавсум давомида гол ура олмаган уч жамоадан бири ҳисобланади.

“Гёзтепе” дарвозабони Матеуш Лисдан ташқари, яна уч нафар футболчи чемпионатдаги барча ўйинларда иштирок этди. Лиснинг тунислик жамоадоши Амин Черни ушбу мавсумдаги 34 учрашувда 3008 дақиқа майдонда бўлди. Тунислик футболчи барча баҳсларни асосий таркибда бошлади ва олтита ўйинда алмаштирилди.

Суперлига тўрурари Элдор Шомуродов энг кўп вақт майдонда бўлган футболчилар рейтингида кучли учликдан жой олди. “Башакшеҳир”нинг барча учрашувларини бошланғич таркибда бошлаган 30 ёшли форвард жами 2928 дақиқа ўйнади.

Шомуродов лиганинг 34 та учрашувида рақиблар дарвозасини 22 маротаба ишғол қилиб, жамоадошларига бешта голли пас берди. Шу тариқа, “Башакшеҳир”нинг муваффақиятларига энг кўп ҳисса қўшган футболчи бўлди.

Ниҳоят, чемпионатда бирорта ўйинни ўтказиб юбормаган сўнгги футболчи Кеннет Паал бўлди.  Нидерландиялик чап қанот ҳимоячиси 32 учрашувни асосий таркибда бошлаб, икки марта захирадан майдонга тушди. Аммо у ўйнаган “Антальяспор” Суперлигадаги жойини бой бериб, қуйи лигага тушиб кетди.

Қизиқарли фактлар:

“Коньяспор” энг кўп футболчига имконият берган жамоа бўлди. Суперлигани 9-ўринда якунлаган бу жамоа бир мавсумда 43 нафар футболчи ёрдамидан фойдаланди.

Бу борада 40 нафар ўйинчини майдонга туширган “Эюспор” иккинчи кўрсаткични қайд этди. “Фенербаҳче” чемпионат давомида 38 нафар футболчи хизматидан фойдаланган бўлса-да, чемпионлик курашида “Галатасарой”га бас кела олмади.

“Аланьяспор” бош мураббийи Жоау Перейра бутун мавсум давомида 26 нафар шогирдига суянди ва жамоасини Суперлигада олиб қолди.

“Башакшеҳир” эса, 27 футболчи ёрдамида мавсумни кучли бешликда якунлади ва халқаро мусобақаларга йўлланма олди.

Машҳур футболчи: Роналду, Ўзбекистондан эҳтиёт бўл!

Суперкомпьютер Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига имкониятини қандай баҳолади?
Ўзбекистон энг юқори нуқтада: Жаҳон чемпионатида муваффақиятни кимлар таъминлайди?
Ҳусанов “Барса”ни қизиқтириб қўйди!
Ҳусанов янги жамоадан жой олди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!