“Барса”дан бизга ўт, миллиардер бўласан!

  • 27 январь, 07:24
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Саудия Арабистони клублари “Барселона” етакчиларидан 22 ёшли Педрини қўлга киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.

Манбага кўра, саудияликлар ўз мақсадлари ҳақида Педрининг манфаатларини ҳимоя қилаётган агентлик раҳбарини хабардор қилган. Томонлар яқинда Испания Суперкубоги учун Саудия Арабистонида ташкил этилган учрашув чоғида мулоқот қилгани айтилмоқда.

Саудия Арабистони етакчи клублари “Реал” юлдузи Винисиус Жуниорга ҳам кўз тиккан. Шу боис, шайхлар Педри трансфери ва маошини ҳам бразилиялик юлдуз даражасида  белгиламоқчи.

Маълумки, саудияликлар Винисиус Жуниор учун мадридликларга 350 миллион евро бадал пули ва ўйинчининг ўзига ҳар мавсум учун 200 миллион евродан маош тўлашни ваъда қилмоқда.

Ўз навбатда, Педри Каталония клуби билан тузилган ва 2026 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномасини узайтиришни режалаштираётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!