"Барса"дан кетаётган футболчини тўрт бадавлат клуб талашмоқда
“Барселона” сардори Серхио Бускетс мавсум якунланиши билан клубни тарк этиши расман эълон қилинди.
Тажрибали ярим ҳимоячи ишсиз қолмайдиган бўлди. Ҳозирнинг ўзида уни тўрт клуб ўз сафига чорлаяпти.
Маълумотларга қараганда, АҚШ чемпионати вакили “Интер Майами”, шунингдек, араб клублари – “Ан-Наср”, “Аш-Шабаб” ва “Ал-Ҳилол” Бускетсга шартнома беришга тайёр.
Серхио Бускетс “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2008 йилдан бери жамоа асосий таркибида ўйнаб келмоқда.
Тажрибали ярим ҳимоячи жорий мавсумда Ла Лигада 27 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилди.
Фикрлар