"Барса"дан сўнг ишсиз қолган Кике Сетьен собиқ клубини бошқариши мумкин3

"Барселона" собиқ бош мураббийи, айни дамда эркин агент мақомидаги Кике Сетьен "Бетис"да иш бошлаши мумкин.

Мавсум бошида бетисликлар "Манчестер Сити" собиқ устози Мануэль Пеллегринини жамоа бошқарувига олиб келишди, бироқ унинг қўли остида клуб 11 та ўйиндан 7 тасида мағлубиятга учраб, турнир жадвалида 16-поғонага тушиб кетди.

Кике Сетьен "Бетис"ни 2017/2019 йиллар мобайнида бошқарган ва жамоа билан Ла Лигада олтинчи ва ўнинчи ўринларни банд этган.

TodoFichajes нашри манбасига кўра, агар бетисликлар Пеллегринини истеъфога чиқарса, унда клуб Сетьен номзодига мурожаат қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!