"Барса"га керак бўлмай қолган футболчи учун "Ман Сити", "Юве" ва Тоттенхэм" кураш олиб бормоқчи

"Барселона" раҳбарияти португалиялик ҳимоячи Нелсон Семедуни ёзги трансфер ойнаси вақтида қўйиб юборишга ҳозирланмоқда.

Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, "Манчестер Сити" ва "Ювентус" "Барса" билан футболчи алмаштириш бўйича музокаралар ўтказмоқчи. Таъкидланишича, туринликлар Семедунинг А Серияга келиши учун Миралем Пьянични Ла Лига грандига юбориши мумкин. Ўз навбатида "шаҳарликлар" ҳимоячи учун Жоау Канселудан воз кечишга тайёр.

Олдинроқ, Семедунинг трансфери учун Англиянинг бошқа бир етакчи клуби "Тоттенхэм" ҳам қизиқиш билдираётгани маълум бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!