“Барса”га ўтсам, ишларим юришиб кетади

  • 31 январь, 10:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфорднинг жамоадаги аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди. Бош мураббий Рубен Аморим уни ўйнатмасликдан ташқари, ўзаро мулоқотни ҳам чеклаб қўйди.

Бу ҳолатда ҳужумчининг ўйин амалиётига эга бўлиши ҳақида орзу қилиш ҳам тўғри бўлмайди. Аморим Маркусга нисбатан муносабатини ўзгартирмоқчи эмас. Португалиялик мутахассис клуб тарбиялаган ўйинчи “Манчестер Юнайтед” учун ўйнашни истамаётганини билдирди.

Рэшфорднинг маоши юқорилиги уни Европанинг бошқа клубларига ўтишига тўсқинлик қиляпти. Маркуснинг ўзи “Барселона”да тўп тепишни истаяпи. Каталонияликлар унинг маошини кўтара олмаслиги аниқ.

Шунга қарамай, 27 ёшли тўпурар “Барса”да ўйнаш учун маош талабини пасайтиришга тайёр. У каталонияликлар бош мураббийи  Ханс-Дитер Флик қўл остида ўйини очилиб кетишига ишонмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!