“Барса”га хиёнат. Каталонияликлар тарбиялаган тўпурар сардор “Реал”га ўтиб кетди!

  • 13 июль, 2021, 08:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” клуби ашаддий рақиби “Барселона” ёшлар жамоаси сардори Жауме Жордининг трансферини эълон қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Tecno

19 ёшли ҳужумчининг каталонияликлар билан шартномаси шу йилнинг 30 июнь куни якунланди. Клуб мутасаддилари истеъдодли футболчи билан шартнома тузишга уринмасин бунинг имконини топа олмади.

Жорди эркин агентга айланганидан кейин “Қироллик клуби” сафига қўшилишга қарор қилди. Унинг бу ҳаракатидан “Барселона” ҳеч қандай моддий фойда ололмайдиган бўлди.

Жауме Жорди ўтган мавсумда ёшлар мусобақаларида “Барселона”нинг энг зўр тўпурарига айланган эди. Ёш ҳужумчи учрашувларда тўққизта гол уриб, учта голли пас оширди.

“Реал” Жордидан ташқари “Рома” футболчиси Гонсало Вильярнинг кенжа укаси Хавьерни ҳам ўз таркибига қўшиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!