“Барса”га янги мураббий топилди
“Барселона” раҳбарияти мавсум тугаши билан бош мураббий Рональд Куманни истеъфога чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда.
Клуб президенти Жоан Лапорта жамоа бошқарувига “Бавария”ни енгилмас клубга айлантирган Ханс-Дитер Фликни олиб келмоқчи ва бу борада музокаралар бошланган. Лапорта Фликни айнан “Барселона”ни қабул қилиб олиш кераклигига ишонтиришга ҳаракат қилмоқда.
Аввалроқ, мавсум якунида “Бавария”ни тарк этишини маълум қилган Флик Европадан чемпионатидан сўнг, Германия терма жамоаси бош мураббийлигига тайинланиши хабар қилинган эди. Бироқ, ҳали Германия футбол федерацияси ва мураббий ўртасида битим тузилгани йўқ.
Аслида Жоан Лапорта яқинда Рональд Куман билан учрашиб, уни келаси йил охиригача ўз лавозимида қолишини айтганди. Бироқ, “Барселона” ўз майдонида “Сельта”га ютқазиб, чемпионлик учун курашни тарк этгани Куманнинг клубдаги келажагини мавҳумлаштириб қўйди.
Фикрлар