“Барса”ни қабул қилиб оладиган бош мураббий масаласи ҳал бўлди
“Барселона” раҳбарияти каталонияликларнинг собиқ футболчиси Хави билан мавсум якунлангач, жамоани қабул қилиб олиши ҳақида келишувга эришди.
Айни пайтда “Ас-Садд” жамоасини бошқараётган 40 ёшли мутахассис Жозеп Бартомеунинг таклифни қабул қилди. Ўз навбатида, “Барселона” футболчилари клуб раҳбариятидан Сетьеннинг ўрнига Хавини олиб келишни сўраган.
Чемпионлик пойгасида “Реал”ни олдинга ўтиб кетгани ва жамоадаги ички муҳит бузилгани учун Сетьеннинг ишдан олиниши деярли ҳал бўлди.
Фикрлар