“Барса”ни саккиз йил ишламаган мураббий бошқаради
“Барселона” раҳбарияти Рональд Куман ўрнига жамоани бошқарадиган мутахассис қидирмоқда.
Таклиф қилиниши кутилаётган мутахассислар рўйхатига “Барселона” футболчиларига 2003-2008 йилларда устозлик қилган Франк Райкаард ҳам киритилди. Маълумотларга қараганда, нидерландиялик мутахассисга жамоа етакчиларининг муносабати жуда яхши.
Жоан Лапорта Райкаардни таклиф қилишда айнан мана шу жиҳатларни инобатга олмоқда. Унинг режасига кўра, Райкаард асосий жамоани қабул қилиб олса, ўринбосарларга устоз сифатида Хави Эрнандес олиб келинади. Маълум вақт ўтиши билан Хави асосий жамоада Райкаард ўрнини эгаллайди.
Таъкидлаш жоизки, Франк Райкаард 2013 йили Саудия Арабистони терма жамоасини тарк этганидан буён мураббийлик қилмаяпти. Тажрибали мутахассис айни пайтда Амстердам шаҳрида оиласи билан истиқомат қилмоқда.
Фикрлар