"Барса"нинг бу футболчиси Хавини ҳайратда қолдирди
"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле жамоа бош мураббийи Хавини ҳайратда қолдирди.
Sky Sport журналисти Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, “Барса” устози франциялик футболчининг янги шартнома бўйича молиявий талаблари ҳақида билиб, бундан ҳайратда қолган.
24 ёшли вингер йилига 43 млн евро маош ва қўшимча 7 миллион евро бонус ишлаб олишни режалаштирмоқда.
Дембеленинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 30 июнда ўз якунига етади. Катта эҳтимол билан томонлар шартномани узайтириш борасида келиша олишмаса керак.
Фикрлар