"Барса"нинг икки ҳимоячиси "Ювентус"га таклиф қилинди
"Барселона" бир нечта трансферларни амалга ошириш учун айрим футболчиларни сотишига тўғри келади. Клуб Эрик Гарсия ва Клемен Ланглени "Ювентус"га таклиф қилди, дея хабар бермоқда "Diario Sport" нашри.
Манбанинг таъкидлашича, туринликлар ушбу ёзда ҳимояни кучайтиришга уринмоқда. Клуб радарига "Манчестер Сити" вакили Аймерик Ляпорт ҳам тушган.
Маълумот учун, Гарсия 2021 йилда эркин агент сифатида "Барса"га ўтган. У айни вақтга келиб захира футболчисига айланиб қолди. Шунингдек, Лангле ҳам асосий таркибдан тушиб қолди. Уни "Тоттенхэм" ҳам ўз таркибига қўшиб олмоқчи, лекин Испания клуби билан келиша олмаяпти.
Фикрлар