"Барса"нинг орзуси "Реал"да ўйнашни орзу қилади

TIGGO 2 PRO

"Барселона" ёзда ўз сафига қўшиб олишни истаган Нико Уильямснинг орзуси бошқа бир клуб бўлиб чиқди. 

"DefensaCentral" нашри берган маълумотга кўра, испаниялик вингер "Реал"га ўтишни хоҳлайди. 

Таъкидлаш керак, "кўк-анорранглилар" ҳамон "Евро-2024"да омма эътиборига тушган футболчи вариантидан воз кечгани йўқ. 

У жорий мавсумда "Атлетик Билбао" сафида Ла Лига доирасида 17 та беллашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 3 та ассист муаллифига айланган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!