"Барса"нинг орзуси ушаладими?

CHERY AUTO

"Барселона" президенти Жозеп Бартомеунинг асосий мақсади ПСЖ клуби хужумчиси Неймарнинг жамоага трансферини амалга ошириш эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақида Marca нашри хабар бермоқда.

Бироқ Бартомеу ушбу кўчиб ўтиш борасида бир неча муаммоларга дуч келмоқда. Биринчи муаммо - Неймарнинг трансферни нархи 164 миллион еврога тенг, коронавирус сабабли юзага келган инқироз "Барса"ни бундай маблағ тўла олмасликка олиб келган.

Иккинчи муаммо - Неймарнинг маоши. ПСЖда у 70 миллион евро даромад топмоқда, "кўк-анор ранглилар" эса унга 20 миллиондан зиёд таклиф қила олишмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!