“Барса”нинг порлай олмаётган юлдузи бошқа жамоага ўтади
“Барселона” йил бошида “Атлетико Паранаэнсе” клубидан Витор Рокени трансфер қилган эди.
19 ёшли футболчи кўп мақталганига қарамай, каталонияликларнинг асосий таркибига кира олмаяпти. Шу боис, клуб мутасаддилари уни тажриба ошириши, Европа футболига мослашиши ва ўйин амалиётига эга бўлиши учун бошқа клубларга ижарага беришни режалаштирган.
Barca Universal нашрининг маълум қилишича, ёш ҳужумчига “Байер”, “Боруссия Дортмунд”, “Аякс”, ПСВ ҳамда “Брайтон” қизиқиш билдирмоқда.
40 миллион еврога трансфер қилинган Витор Роке жорий мавсумда барча турнирларда 13 та учрашув ўтказиб, атиги иккита гол ура олди холос.
Фикрлар