“Барса”нинг қиммат хариди жамоадан текинга кетиши мумкин

  • 23 август, 2022, 15:36
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ёзги трансфер ойнаси пайтида “Севилья”дан "Барселона"га қўшилган Жюл Кунде трансфер ойнаси тугагунига қадар рўйхатдан ўта олмаса, клубни текинга тарк этиши мумкин, деб хабар беради “Cadena Ser” нашри.

Tecno

Манбанинг хабарига кўра, 23 ёшли франциялик футболчининг шартномасида бундай банд кўрсатилган.

Аввалроқ "Барса" бош мураббийи Хави футболчининг ҳали ҳам клубда рўйхатдан ўтмаганидан хавотирда эканлигини маълум қилган эди.

Маълумот ўрнида, Кунде ёзда 55 миллион евро эвазига "Барселона"га ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!